23 сентябрь — Халқаро имо-ишоралар тили куни. Имо-ишоралар тилининг Ўзбекистондаги мақоми қандай ва карларнинг маълумот олиш ҳуқуқлари қай даражада ҳимояланган? Карлар ҳуқуқлари фаоли Маъмур Aҳлиддинов ва «Газета.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов саволларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишди.
Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Ўзбекистон президенти ўз табригида пандемия ва бошқа муаммолар шароитида ёшлар овозига қулоқ тутиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ёшлар иштирокини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказнинг директори Акмал Саидов Андижондаги қийноқ масаласида Омбудсманнинг минтақавий вакилига нисбатан танқидий фикр билдирди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ушбу ҳолат ҳақида хабар тарқагач, ташкилот уни ўрганиб, алоҳида назоратига олганлигини ҳамда бу пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ жим турганига ишора қилди.
Президент фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияси тасдиқланди. Унда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинг ва индексларда ТОП-50 қаторига киришини таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг